Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Инфантино 48та терма жамоа иштирокидаги ЖЧ лойиҳасига батафсил изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш ғояси ҳақида батафсил сўзлаб берди.

«Ушбу ғояни кўпчилик тўлиқ тушуниб етишига шубҳа қилгандим. Четдан қараган инсонда савол туғилиши табиий эди: Инфантино жинни бўлганми? Мусобақада жамоаларнинг сонини оширишнинг нима кераги бор, турнирни ўтказиш учун қанча вақт ва шаҳар керак? Лекин шошманг: аслида гап бошқа томонда.

Тушунтираман. Биринчидан, ЖЧ форматини ўзгартириш масаласи ҳали муҳокама жараёнида. У ЖЧ-2026дан аввал ўзгармайди. Иккинчидан, гап қуйидагича. Ҳозирда ЖЧда иштирок этадиган 32та терма жамоа ноябрь ойида, яъни турнирдан 8 ой аввал аниқ бўлади. Бу 32та терма 8 ой давомида ЖЧга катта қизиқиш билан тайёргарлик кўради. Қолганлар эса бу жараёндан четга чиқади. ЖЧга чиқа олмаган мамлакатларда мухлислар футболчиларни сўкишади, мураббийлар ишдан айрилади, федерация эса муваффақиятсизлик туфайли келадиган зарарларни ҳисоблайди. Назаримда, бу тўғри иш эмас.

Бунинг ўрнига нима таклиф қилиш мумкин? 16та терма жамоа ноябрь ойида ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиб бўлади. Қолган 32та терма жамоаси ўзаро ўтиш баҳсида иштирок этишади. Ноябрь ойида эмас, ЖЧ бошланишига 1 ҳафта қолганида, яъни ёзда. Мана 48та терма жамоа жамоа қаердан пайдо бўлади. Амалда эса ЖЧда барибир 32та терма қатнашади. Демак, ноябрь ойидан бошлаб ёзгача 32та эмас, 48та жамоа ЖЧ билан яшайди. Назаримда, бундай формат ЖЧга бўлган қизиқишни орттиради ва мусобақанинг нуфузини оширади. Шунингдек, мусобақадан келадиган даромад ҳам ошади.

Етакчи терма жамоа ўтиш баҳсида кучсиз рақибга имкониятни бой бериб қўйса нима бўлади? Биринчидан, бундай ҳолат интригани оширади. Иккинчидан, бунга менда жавоб бор. Ёдингизда бўлса, ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Италия ва Англияни ким мусобақадан чиқариб юборди? Коста-Рика! Бу терма жамоани Англия билан дуранг (0:0) ўйнаган бўлса, Италияни мағлуб этди (1:0).

Шунингдек: ЖЧ иштирокчилари сонини 48тага оширсак, ФИФАга аъзо терма жамоаларнинг (211та) тахминан 23 фоизи турнирда қатнашади. Европа чемпионатида эса УЕФАнинг 55та аъзосидан 24таси, Жанубий Америкада эса барча 10та терма жамоалар қитъа чемпионатларида иштирок этишади. Шу боис, биз сифатни йўқотишимиз мумкинлиги ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.

Менинг ғоямни тўғри етказишларини истардим. У ҳали кўп муҳокама қилинади. Жиддий муҳокама қилиш учун эса аввал ғоянинг моҳиятини тўғри тушуниш керак. Шундай эмасми?»

Манба: soccer.ru
Киритилди: 21:16, 25.11.2016.
Ўқилди: 15392 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.