"Ювентус" ҳужумчиси Пауло ДИбалар ўз кумирлари кимлигини айтди.
"Мен 2-3 ёшимда акаларим билан футбол ўйнашни бошлаганман. Биз дарвозани уйнинг деворига чизиб ўйнардик. Ота-онамиз буни билиб қолишса - ўлдирар эдилар. Мен ҳар доим ҳужумда ўйнар эдим.
Гол урсам ёдимга биринчи бўлиб отам келади. Мен унга барча голларимни бағишлайман.
Қайси жиҳатларимни кучайтиришим керак? Ўнг оёғимни, у чап оёғимдай яхши эмас. Шунингдек, жисмоний ҳолатим устида ишлашим керак. Бу борада "Ювентус"да кўп ишладим, Аргентина ва "Палермо"да бунга ътибор бермаган эдим.
Бизда яхши жамоа бор. Биз Игуаин билан дўстлашганмиз. Биз аргентиналиклармиз, уйимиз яқин ва кўп вақтни бирга ўтказамиз.
Кумирим? Улар менда иккита - Дель Пьеро ва Пирло. Ҳар машғулотдан сўнг пенальти тепишни машқ қиламан. Баъзан улар ўйиннинг ҳал қилувчи вазияти бўлиб қолади", - дейди Дибала.