«Лион» яримҳимоячиси Матьё Вальбуэна жорий мавсум уни фаолиятидаги энг ёмони бўлганини маълум қилди.
Футболчи бир неча марта жароҳат олди, сўнгра Франция терма жамоаси таркибидан ҳам тушиб қолган эди.
«2016 йил қийин кечди. Кўп жароҳат олдим. Бундан ташқари мени ўлдига чиқаришди. Бу гапларга эътибор бермадим.
«Лион»ни тарк этишим ҳақида бир нарса деёлмайман. Франция терма жамоасидан тушиб қолганим ҳам ёмон таъсир қилди. Бошқача гапласам, алдаган бўлардим. Бироқ термадаги фаолиятимни тугатмадим. У ерга қайтишга умид қиламан» - деди Вальбуэна L’Equipe хабарида.