Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Насаф”нинг финалларда кўп ўйнаган футболчилари

Баҳо:
+ | -

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси ўз тарихида илк марта 2003 йили Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этган.

2011, 2012 ва 2013 йиллар қаторасига уч марта финал учрашувида майдонга тушган. 2015 йилги финал эса, жамоамиз учун омадли бўлди ва кубокни қўлга киритди.

Демак, “Насаф” жамоаси шу пайтгача беш марта Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган. Навбатдагиси олтинчи финал ҳисобланади.

Жамоамиз иштирокидаги бўлиб ўтган финал учрашувларини таҳлил қилсак, айни пайтда жамоамиз таркибида фаолият юритаётган тўққиз нафар футболчимиз камида бир мартадан финал учрашувида майдонга тушганини кўрамиз. Икки нафар ўйинчимиз эса, финал учрашувларида энг кўп майдонга тушган ўйинчиларимиз ҳисобланишади. Булар, Мақсуд Каримов ва Фарруҳ Сайфиевлардир. Жамоамиз дарвозабонлари ичида шубҳасиз, Элдорбек Суюнов финалда ўйнаш бўйича рекордчи ҳисобланади. Бўлиб ўтган финал учрашувларида ҳали бирон бир дарвозабонимиз икки марта майдонга тушмаган.

Қуйида жамоамиз таркибида кубок финалларида майдонга тушган футболчилар билан танишинг.

Мақсуд Каримов -2011, 2012, 2015

Фарруҳ Сайфиев – 2012, 2013, 2015

Элдорбек Суюнов – 2013, 2015

Шерзод Аъзамов – 2013, 2015

Азамат Алланиёзов – 2013, 2015

Фозил Мусаев – 2012

Баҳром Абдураҳимов – 2015

Шуҳрат Муҳаммадиев – 2015

Одилжон Ҳамробеков – 2015


Жамоамиз иштирокидаги навбатдаги кубок финалида кўплаб футболчиларимиз дебют қилишлари кутилмоқда. Масалан, Игорь Голбан, Огнен Красич, Драган Черан ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги – 2016 финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:39, 28.11.2016.
Ўқилди: 8627 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик