"Бавария " ҳимоячиси Жером Боатенг клуб бошқаруви раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг ўзига нисбатан танқидидан жуда норози ва буни яширмаяпти.
"Бунинг устидан фақат кулишим мумкин. Кейинги сафар буни юзимга айтиши мумкин", - дейди Ботенг.
Румменигге Ботенг ҳақида фикр билдириб, унга "бироз дам олиши ва осмондан тушиши"ни маслаҳат берган эди. Бу воқеа "Бавария"нинг "Ростов"дан мағлубиятидан (2:3) сўнг юз берган эди.