«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳати юзасидан жарроҳлик амалиётини ўтагач, уни тикланиш муддати маълум бўлди.
AS хабарига кўра, футболчи 2-3 ой эмас, балки ундан ҳам кўпроқ муддат, яъни апрель ойигача майдонга тушмайди.
Натижада, Бэйл «Реал»нинг 25та ўйинини ўтказиб юборади.
Футболчи Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Спортинг» (2:1) клубига қарши ўйинда жароҳат олган эди.