«Барселона» ва «Интер» клубларининг собиқ ҳимоячиси, айни пайтда скаут бўлиб ишлаётган Луис Суарес ҳужумчи Лионель Мессини «Интер» билан келишиб олгани ҳақида гапирди.
«Месси «Интер»га ўтиши мумкин эди. У пайтда «Барселона»да Роналдиньо, Деку ёки Это'О ўйнарди.
Месси «Интер» билан дастлабки шартномани ҳам имзолаган, менда уни бир нусхаси бор. Афсуски, бу иш амалга ошмай қолди. Эндиликда эса уни «Интер»га таклиф қилиш ҳақида орзу қилиш мумкин» - деди Луис Суарес AS хабарида.