Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Швейцария расмийлари ФИФА собиқ бош котиби уйида тинтув ўтказди

Баҳо:
+ | -

Швейцария адлия вазирлиги ва полицияси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) собиқ бош котиби Урс Линсининг уйида тинтув ўтказди.

Тинтув 2005 йил апрелида Adidas компаниясининг ўша пайтдаги раҳбари Роберт Луи-Дрейфус томонидан Германия футбол иттифоқига 6,7 миллион евро ўтказиб берилиши юзасидан очилган иш билан боғлиқ. Бу ҳақда мамлакат федерал прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Сентябрь бошида Швейцария бош прокуратураси Франц Беккенбауэрга нисбатан у «Германия—2006» қўмитаси раҳбари бўлиб турган пайтда маблағдан ўринсиз фойдаланиш ва ноқонуний бойишда гумон қилиб, тергов бошлагани билдирилганди.

Маълумотларга кўра, Луи-Дрейфус Беккенбауэр ва Германия футбол иттифоқи собиқ раҳбари Вольфганг Нирсбах раҳбарлари бўлган «Германия—2006» қўмитаси ҳисоб рақамига 10,3 миллион Швейцария франки (6,7 млн евро атрофида) ўтказиб берган. Олинган маблағ қўмита эҳтиёжлари учун ишлатилиши лозим бўлган, бироқ ҳеч бир ҳисобот ёки солиқ декларацияларида ўз аксини топмаган.

Қатор манбалар тахминича, пуллар овозларни сотиб олиш учун сарфланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:52, 01.12.2016.
Ўқилди: 5863 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик