Колумбияда авиаҳалокатга учраган "Шапекоэнсе"нинг тирик қолган ҳимоячиси Алан Рушелнинг аҳволи яхшиланиб бормоқда, аммо 28 ноябрь кунги ҳалокат ҳақида ҳеч нарсани эслай олмаяпти. Бу ҳақида унинг отаси Флавио маълум қилди.
"Ўғлимнинг ўзига келаётганидан жуда хурсандман.У тиббий мосламасиз нафас олмоқда, бугун эрталаб мосламани узиб қўйишди, энди у зондсиз таом қабул қилмоқда. Бир неча кунлик азоблардан сўнг мен унинг овозини эшитиш бахтига эришдим.
У ўзига келиб, нима бўлганини, ҳеч ким жабр кўрмагани билан қизиқди. Мен ундан ниманидир эслайсанми, деб сўрадим, у эса "йўқ" дея жавоб берди. Колумбиядаги учрашувга учишганини эслади. Биз унга самолёт мажбурий қўндирилганини, Фольман ва Нето шу ерда, шифохонада эканлигини, уларнинг аҳволи яхши эканини айтдик.
Биз унга оиламиз ёзиб олган видеони кўрсатдик, у бахтиёр бўлди. Мен Худога, у бизга берган нарсалари учун шукурлар айта оламан, холос. Дуо қилиб туран мухлисларга миннатдорчилик билдираман, улар бизга катта куч беряптилар. Ҳаммани қучиб қоламан", - дейди Флавио.