Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония

«Лацио» Луличнинг ирқий камситувчи баёноти учун узр сўради

Баҳо:
+ | -

«Лацио» клубининг жамоатчилик билан алоқа департаменти раҳбари Артуро Дьяконале яримҳимоячи Сенад Лулич томонидан «Рома» ҳимоячиси Антонио Рюдигер шаънига айтилган ҳақоратлар учун узр сўради.

Рим дербисида «Рома» клубига ютқазилгандан сўнг Лулич: «Рюдигер яқинда пайпоқ сотарди, энди ўзини иқтидордек ҳис қилмоқда» - деб айтган эди.

«Клуб бу гаплардан афсусда ва футболчи номидан узр сўрайман. Дербидаги мағлубиятдан сўнг у ўз эҳтиросларини жиловлай олмади.

Ўз хатоларимизни тан олиш ҳам муҳим. Биз «ҳалол ўйин» доирасида курашишни истаймиз. Бу «Лацио» тутган йўл» - деди Дьяконале Squawka хабарида.

Манба: football24.ua
Киритилди: 10:42, 05.12.2016.
Ўқилди: 4906 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.