Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Чоршанба куни Ла Лиганинг 33-тури доирасида «Эльче» ўз майдонида Мадриднинг «Атлетико» клубини қабул қилди. Майдон эгалари сон жиҳатдан устунликдан фойдаланиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мадридликлар ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди — Родриго Мендосанинг узатмасидан сўнг Николас Гонсалес гол урди. 18-дақиқада Давид Аффенгрюбер саъй-ҳаракатлари билан мезбонлар мувозанатни тиклашди. 33-дақиқада Андре Силва «Эльче»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ орадан бир дақиқа ўтиб Гонсалес дублни расмийлаштириб, мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 75-дақиқасида Андре Силва ҳам ўз дублини қайд этиб, мезбонларга ғалаба келтирди.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Атлетико» Тьяго Альмаданинг четлатилиши сабабли ўйиннинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди. Ушбу мағлубиятдан сўнг Мадрид клуби 57 очко билан тўртинчи ўринда қолди. «Эльче» эса очколарини 35 тага етказиб, 15-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла Лигаси. 33-тур

22.04.2026 | 22:00 «Мануэль Мартинес Валеро», Эльче

«ЭЛЬЧЕ» — «АТЛЕТИКО» — 3:2

Голлар: Гонсалес 10’ (0:1), Лео Аффенгрюбер 18’ (1:1), Андре Силва 33’ — пенальти (2:1), Гонсалес 34’ (2:2), Андре Силва 75’ (3:2).

«Эльче»: Матиас Дитуро, Лео Аффенгрюбер, Петро (Педро Бигас, 82), Бакари Сангаре (Виктор Чуст, 60), Гонсало Вильяр, Алеш Фебас, Нето (Хосан, 67), Херман Валера, Тете Моренте (Арнау Родригес, 67), Андре Силва, Рафа Мир (Сепеда, 67).

«Атлетико»: Ян Облак, Клеман Лангле, Робин Ле Норман (Науэль Молина, 46), Самуэл Диас (Марк Пубиль, 46), Боньяр, Мендоса (Пабло Барриос, 62), Жонни Кардозо, Варгас (Антуан Гризманн, 62), Гонсалес, Алекс Баэна (Жулиано Симеоне, 62), Тьяго Альмада.

Огоҳлантиришлар: Клеман Лангле (36), Самуэл Диас (38), Алеш Фебас (45), Бакари Сангаре (45).

Четлатиш: Тьяго Альмада (30).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:56, 22.04.2026.
Ўқилди: 293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик