Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Динамо Киев» - «Бешиктош» (6:0) ўйинидан сўнг, бош ҳакам Крэйг Томсон ноқулай вазиятга тушиб қолди, деб хабар бермоқда «Футбол 1».
Ҳакамнинг ўйиндаги қарорларидан норози бўлган туркиялик футболчилар уни ўраб олиб, ҳақорат қила бошлаган, натижада у ҳакамлар хонасига қочиб кетишга мажбур бўлган.
Биринчи бўлим ўртасида Томсон «Бешиктош» дарвозасига шубҳали пенальти белгилаб, ҳимоячи Андреас Бекни майдондан четлатган эди.