"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери ЕЧЛ гуруҳ босқичининг якунловчи турида "Порту"дан учралган мағлубиятдан сўнг фикрларини билдирди.
"Биз мағлубиятга учрашимиз мумкин, аммо жамоа ҳар доим характер кўрсатиши керак. Бугун бунга эриша олмадик Бугун бошқа натижага эришишни истагандик, аммо "Порту" жуда осон равишда ҳисобни очди.
Мағлубият - менинг айбим, чунки таркибни мен ўзгартирдим. Аммо бу қароримдан афсусланмайман, лекин бир нечта ўйинчилар ўзларини кўрсатиш имкониятларидан фойдалана олмадилар.
Мухлисларга ачинаман, улар бундан яхшироғига лойиқ эдилар. Диққатимизни премьержлигага қаратиб, аҳволимизни ўнглашга ҳаракат қиламиз", - дейди Раньери.
"Лестер" 14-турдан сўнг АПЛда 16-ўринда бормоқда.