«Краснодар» клубининг спорт директори Владимир Хашиг яримҳимоячи Одил Аҳмедовни Хитой клубига ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Агар қандайдир таклифлар бўлса, биз уларни муҳокама қилишга тайёрмиз. Футболчи билан бирга ўтириб гаплашамиз. Бироқ уни сотиб юборамиз деган гап йўқ» - деди Хашиг.