Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Европада дам олиш кунларининг энг қизиқарли ўйинлари. Превью

Баҳо:
+ | -

Дам олиш кунлари одатдагидек футбол бўйича Европа миллий чемпионатларида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугун — 10 декабрь куни футбол мухлислари бир қатор қизиқарли беллашувларга гувоҳ бўлишлари мумкин. Қуйида Англия, Испания, Германия ва Италия чемпионатларида шанба оқшомида бўлиб ўтадиган ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатиб ўтилган.

Англия

Бугунги ғалабаси билан Лондоннинг «Арсенал» клуби вақтинчалик бўлса-да пешқадамга айланиб олиши мумкин. Шу важдан олиб қараганда Венгер жамоаси «чилангарлар»га қарши жиддий тайёргарлик кўрди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Лестер» ўз майдонида «Манчестер Сити»га жиддий қаршилик кўрсатишини кутиш мумкин. Сўнгги вақтларда омади юришмаётган Хосеп Гвардиола Клаудио Раньери жамоасини таслим қилишнинг уддасидан чиқа оладими? Турнир жадвалида тўртинчи бўлиб турган «шаҳарликлар»га осон бўлмаслигини ҳозирданоқ тахмин қилса бўлади.

«Уотфорд» — «Эвертон» 17:30
«Арсенал» — «Сток Сити» 20:00
«Бёрнли» — «Борнмут» 20:00
«Суонси» — «Санлерленд» 20:00
«Халл Сити» — «Кристал Пэлас» 20:00
«Лестер» — «Манчестер Сити» 22:30

Испания

Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Лука Модричсиз ҳаракат қилиши кутилаётган Мадриднинг «Реал» клуби қандай натижа қайд эта олади? Гарет Бэйл ҳам сафда эмаслиги инобатга олинса, қолган футболчилар зиммасида масъулиятли юк турганини тушуниш мумкин. Мағлубиятга учрамай келаётган Зидан ва унинг жамоаси етакчи футболчиларсиз «Депортиво»га қарши қандай ўйнайди? Бугун шу саволга жавоб топиш мумкин бўлади.

«Барселона» футболчилари бироз олдинроқ майдонга чиқиб, кейин бемалол «Реал» иштирокидаги ўйинни томоша қилиш имконига эгалар.

«Осасуна» — «Барселона» 17:00
«Реал Сосьедад» — «Валенсия» 20:15
«Лас-Пальмас» — «Леганес» 22:30
«Реал Мадрид» — «Депортиво» 00:45

Германия

Бундеслига пешқадами мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Бугун «Лейпциг» лиганинг сўнгги жамоасига қарши саф тортади ва карвонбошиликни мустаҳкамлашга уриниб кўради.

Мағлуб бўлмаётган иккинчи жамоа «Хоффенхайм» кеча — 9 декабрь куни «Айнтрахт» меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

«Бавария» — «Вольфсбург» 19:30
«Гамбург» — «Аугсбург» 19:30
«Ингольштадт» — «Лейпциг» 19:30
«Кёльн» — «Боруссия Дортмунд» 19:30
«Фрайбург» — «Дармштадт» 19:30
«Герта» — «Вердер» 22:30

Италия

А сериянинг етакчи клублари 11—12 декабрь кунлари майдонга тушади.

«Кротоне» — «Пескара» 22:00
«Сампдория» — «Лацио» 00:45

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:25, 10.12.2016.
Ўқилди: 7049 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.