«Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган ва «Барселона»да ижара асосида тўп сураётган вингер Маркус Рэшфорд Испания клубини тарк этишни истамаяпти.
Аввалроқ «Барса» инглиз футболчисини яна бир бор ижарага олмоқчи эканлиги ёки уни сотиб олиш суммасини 30 миллион евродан пасайтиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Marca нашрининг ёзишича, Рэшфордга ҳозирча бундай музокаралар ҳақида хабар берилмаган. Шунга қарамай, Маркус кейинги мавсумда ҳам «Барселона»да қолишни хоҳлайди.
Ла Лиганинг жорий мавсумида Рэшфорд 28 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













