Истанбулда, «Бешиктош» клуби стадиони ёнида террорчилик ҳаракати содир этилди, деб хабар бермоқда Daily Sabah.
Ҳодиса Туркия чемпионатидан ўрин олган «Бурсаспор» (2:1) клубига қарши ўйиндан кейин, мухлислар тарқалиб бўлгач содир бўлган. Номаълум шахслар икки бомбани улоқтириб, автомобилда воқеа жойидан қочиб кетишган. 20 нафарга яқин одам жароҳатланган.