Англия премьер-лигасида 15-тур ўйинлари давом этмоқда. «Челси» ўз майдонида «Вест Бромвич»ни қабул қилди.
Ўйинда мезбонлар ташаббусга эга бўлишди. Аммо «Вест Бромвич»нинг ҳимояси бир марта ёриб ўтилди. 76-дақиқада Диего Коста ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, дарвозабон билан юзма-юз чиқиб келди ва ўткир бурчак остидан зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди.
Бу ғалабадан сўнг «Челси» мусобақадаги пешқадамликни сақлаб қолди.
АПЛ, 15-тур
Челси – Вест Бромвич 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 76 Диего Коста.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Канте, Мозес (Фабрегас, 74), Азар (Иванович, 79), Матич, Педро (Виллиан, 63), Диего Коста.
Вест Бромвич – Фостер, Доусон, Эванс, Маколи, Ньом, Флетчер, Брант (Робсон-Кану, 84), Моррисон (Шадли, 78), Якоб, Филлипс (Макклейн, 78), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Брант (19), Маколи (29), Канте (48), Доусон (51), Якоб (56).