Англия футбол ассоциацияси (FA) техник ҳамкори ҳисобланмиш Nike компанияси билан ҳомийлик шартномасини узайтирди.
Янги битимга кўра, FA 2030 йилгача ҳомийдан 480 млн евро олади. Бу эса терма жамоалар билан тузилган рекорд даражадаги шартномадир.
Бундан ташқари Англиянинг барча ёшдаги ва турдаги терма жамоалари Nike спорт кийимлари билан таъминланади.