Уэльс терма жамоасининг собиқ футболчиси Робби Сэвиж "Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Маруан Феллайнини қўллаб-қувватлади.
Футболчи "Тоттенҳэм"га қарши учрашувда мухлислар томонидан ҳуштакбозликка учраган эди.
"Ўз ўйинчисига ҳуштакбозлик қилиш - менимча, бу шармандалик. Мен ҳам ўз вақтида "Дерби" мухлисларидан ҳуштак эшитганман. Баъзилар буни яхши деб билишар, аммо сиз ўз ўйинчингизга ҳуштак чалмаслигингиз керак. Бунинг устига "МЮ"нинг аксарият мухлислари футболни яхши тушунади.
Феллайни атайлаб фол ишлатгани йўқ, мен ҳозиргача у ерда фол бўлмаган деб биламан, Идрисс Гуйе жуда чиройли йиқилди. Мен Моуриньонинг нима учун Феллайнини туширганини биламан. 8-9 дақиқа вақт қолган эди, "Эвертон" ҳужумни кучайтираган, стандартлардан фойдаланаётган эди. Феллайни "иккинчи қаватда" яхши ўйнайди", - дейди Сэвиж.