Истанбул шаҳридаги «Бешиктош» клуби стадиони яқинида амалга оширилган террорчилик ҳаракатларига қарамасдан, УЕФА ташкилоти Туркияда ўтказиладиган халқаро ўйинларни кўчирмайди.
«УЕФА жабрланганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради ва бу террорчилик ҳаракатларини қоралайди. Ишончим комил, Туркия ҳукумати футбол ўйинлари чоғида барча зарур хавфсизлик чораларини амалга оширади. Туркиядаги ўйинлар бошқа ерга кўчирилмайди» - деди ташкилот мулозими.