"Милан" бош директори Адриано Галлиани жамоа сафида ўз тарбияланувчилари кўплигидан фахрланмоқда.
"Ҳозирнинг ўзида "Милан"нинг келажагини кўраётганимиз - ажойиб. Бизнинг орзулар театримизга хуш келибсиз! Академиямизда қилинаётган ишлар - ақлбовар қилмас даражада. Биз асосий таркибида 7 тарбияланувчиси ўйнаётган ягона жамоамиз. Бу жамоанинг 25 фоизи дегани. Биз баъзан президент билан келажакда 100 фоиз академия тарбияланувчилари ўйнашини орзу қиламиз", - дейди Галлиани.