«Манчестер Юнайтед» клубининг бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ҳозирги таркибидан қониқмоқда ва қишда футболчи харид қилмоқчи эмас.
ESPN хабарига кўра, футболчилардан кимдир жамоани тарк этса, португалиялик мутахассис шундагина трансфер бозорига чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жозе Моуриньо 9 нафар футболчини трансферга қўймоқчи экани ҳақида хабарлар чиққан эди.