Франция Республикасининг собиқ президенти Николя Саркози «ПСЖ» клуби раҳбариятидан жой олиши мумкин, деб хабар бермоқда GQ.
Манбанинг маълумотига кўра, Париж клубига эгалик қилувчи Қатарнинг Ас-Соний оиласи Саркозини ишга таклиф қилиб, Носир Ал-Хилайфий ўрнини эгаллашни тавсия қилган. Бу ҳақда якуний қарор қиш давомида қабул қилиниши кутилмоқда.
«ПСЖ» клуби Саркози ҳақидаги хабарни миш-миш деб ҳисобламоқда.