«Милан» вице-президенти Адриано Галлиани ҳужумчи Карлос Баккани ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилди.
«Бакка сотилмайди. Такрорлайман, у ҳеч қаерга кетмайди.
Пашалич ҳақида гапирадиган бўлсак, у ёшлар жамоасида ўзини кўрсата олди, бироқ кейинчалик жароҳати туфайли сафдан чиқди. Аммо у аввалги формасини тиклаб олиши мумкин. Хорватияда уни Модрич билан тенглаштиришмоқда.
Пашалични «Челси»дан сотиб олиш имкониятига эгамиз, кўрамиз ёзда нима бўларкан» - деди Галлиани.