Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Аллегри: "Мени 25та ғалабали серия қизиқтирмайди, мавсумни 1-ўринда тугатиш керак"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А сериянинг 17-турида "Рома" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу икки кучли клуб ўртасидаги яхши ўйин бўлди. Ғалабамиз муҳим, аммо мавсум узоқ, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Ўйин охирида асабийлашдим, чунки биз ўйинни назорат қилмаётган эдик. "Рома" жисмонан жуда кучли, биз эса тўпни йўқотиб, рақибга бўш ҳудудларни топшириб қўйдик.

25та ғалабали серия мени қизиқтирмайди. Мен учун май ойида турнир жадвалининг биринчи ўрнида туриш муҳимроқ. Ҳозирча, етакчимиз, аммо бир неча ойдан сўнг, чемпионлар лигаси бошланганида нима бўлади, кўрамиз.

Аммо бугун ғалабадан завқ олишимиз ва бошқа жамоаларнинг натижаларини кутишимиз керак. "Милан" билан Италия Суперкубоги учрашувига яхши ҳолатда боришимиз керак", - дейди Аллегри.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:41, 18.12.2016.
Ўқилди: 6246 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.