Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди ва иродали ғалабани қўлга киритди.
Баҳснинг 5-дақиқасидаёқ Венгер шогирдлари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Алексис Санчеснинг чиройли узатмасидан кейин Уолкотт жарима майдончасига ёриб кирди ва Бравони доғда қолдирди.
Орадан бир дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Кевин де Брюйне жарима майдончасининг чап томонидан дарвозабон майдончасига узатма берди. Стерлинг яқин масофадан бош билан дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни жойлай олмади. Умуман олганда, мана шу вазиятни инобатга олмаганда, биринчи бўлимда "шаҳарликлар"нинг ўйини қовушмади.
Иккинчи бўлимда Гвардиола ўз шогирдларининг ўйинини кучайтира олди. Тайм бошида Силванинг узатмасидан кейин Санени дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Лерой имкониятдан самарали фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди.
71-дақиқада майдон эгалари яна бир имкониятдан самарали фойдаланишди. Де Брюйне майдон марказидан диагонал пас билан ўнг қанотдан олдинга ўтган Раҳимга узатма берилди. Стерлинг жарима майдончасига кирди ва чап оёқда кучли зарба берди. Чех яқин бурчакдан тўпни ўтказиб юборди.
Орадан кўп ўтмасдан "Сити" учинчи голни уриши ҳам мумкин эди. Навас ўнг қанотдан берган узатмани де Брюйне яқин масофадан дарвоза томон бурди, аммо тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" муҳим 3 очкони қўлга киритди ҳамда ўз очколарини 36тага етказиб, жадвалда 2-ўринга чиқиб олди.
АПЛ, 17-тур
Манчестер Сити – Арсенал 2:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 5 Уолкотт, 1:1 – 47 Сане, 2:1 – 71 Стерлинг.
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Клиши, Сабалета (Санья, 46), Коларов, Стерлинг, Сане (Навас, 76), Сильва, Туре, де Брюйне (Ихеаначо, 84), Фернандо.
Арсенал – Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Уолкотт, Коклен (Жиру, 75), Санчес, Озил, Ивоби (Окслейд-Чемберлен, 65; Эль-Ненни, 78), Жака.
Огоҳлантиришлар: Сильва (38), Туре (51), де Брюйне (80), Эл-Ненни (88), Габриэл (90).
Тоттенхэм – Бернли 2:1
Голлар: 0:1 – 21 Барнс, 1:1 – 27 Алли, 2:1 – 71 Роуз.
Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Роуз (Дэвис, 77), Уокер, Дембеле (Сиссоко, 63), Ваньяма, Дайер, Алли (Сон Хын Мин, 73), Уинкс, Эриксен, Кейн.
Бернли – Хитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд (Кайтли, 83), Хендрик, Марни (Дефур, 84), Арфилд, Барнс (Воукс, 80), Грэй.
Огоҳлантиришлар: Барнс (28), Сиссоко (70), Лоутон (90).