Испания чемпионатининг 16-тури доирасида бўлиб ўтган Каталония дербисида "Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Эспаньол" ҳамшаҳарларига деярли қаршилик кўрсата олмади.
Ўйиндаги ҳисоб 18-дақиқада очилди. Қарши ҳужумда Иньеста олис масофадан олдинга чизиққа узатма берди. Суарес бирга-бир вазиятга чиқди ва Лопесни доғда қолдирди.
Иккинчи бўлимда Гвардиола шогирдлари ўз ўйинларини кучайтиришди. Айниқса, Лионель Месси икки дақиқа ичида ақлбовар қилмас ишни амалга ошириб, жамоасининг иккита голига асос солди. Аргентиналик футболчи ҳар сафар бирданига 4 футболчини алдаб ўтишга муваффақ бўлди. Биринчи вазият у зарба беришга муваффақ бўлди. Дарвозабон қайтарган тўпни Луис Суарес дарвозага жойлади. Иккинчи вазиятда эса тўп Альбага бориб тушди ва унинг зарбасини "Эспаньол" посбони қайтара олмади.
Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Мессининг ўзи ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Аргентиналик футболчи Суарес билан "девор" ўйнаб олди ва бирга-бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб қўйди.
Бунгача эса меҳмонлар бир марта "Барса" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишганди. "Эспаньол" чиройли комбинациясини Давид Лопес голга айлантирди.
Испания Ла лигаси қишки танаффусга чиқди. "Барселона" битта кўп ўйин ўтказган ҳолда "Реал"дан 3 очко ортда қолмоқда.
Испания Ла лигаси, 16-тур
Барселона – Эспаньол 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 18 Суарес, 2:0 – 67 Суарес, 3:0 – 68 Альба, 3:1 – 79 Лопес Сильва, 4:1 – 90 Месси.
Барселона – тер Стеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс (Умтити, 74), Маскерано, Суарес (Рафинья, 66), Сержи Роберто, Иньеста, Неймар, Месси.
Эспаньол – Лопес (Роберто, 53), Лопес, Рейес, Кариколь, Диоп, Хави Фуэго, Хурадо, Лопес Сильва, Пьятти (Рейес, 79), Кайседо (Мелендо, 71), Морено.
Огоҳлантиришлар: Пьятти (10), Кариколь (13), Кайседо (65).