Авиаҳалокатда 19 футболчисидан айрилган «Шапекоэнсе» клубига Бразилия футболи вакиллари ёрдам қўлини чўзмоқда.
Хусусан «Атлетико Минейро» клуби яримҳимоячи Додони «Шапекоэнсе»га бир йил муддатга бепул ижарага берди. Футболчининг маоши эса клублар томонидан тенг миқдорда бўлиб тўланадиган бўлди.
Бундан ташқари, «Жувентуде» дарвозабони Элиас ва «Крузейро» ҳимоячиси Дуглас Гролли ҳам жамоага келиб қўшилди.