Испания кубоги 1/16 финал босқичи якунига етиб, нимчорак финалга чиққан 16та жамоанинг номи аниқ бўлди.
Мадриднинг "Реал"и ушбу босқичда "Валенсия"га қарши баҳс олиб борса, "Барселона"га "Осасуна" рақиблик қилади.
Нимчорак финалда "Севилья" ва "Атлетико" клублари тўқнаш келишини таъкидлаб ўтиш лозим.
Мусобақа сеткасига назар ташлайдиган бўлсак, "Реал" ва "Барселона" клублари фақат финалда тўқнаш келиши мумкинлигига гувоҳ бўлиш мумкин. "Мадрид" 1/8 финалда "Валенсия" тўсиғидан ўтса, катта эҳтимол билан ярим финалда "Севилья" - "Атлетико" жуфтлигига қарши тўқнаш келади.
"Барса" эса тўрнинг қуйи томонида "Сельта", "Реал Сосьедад", "Атлетик Бильбао" клублари билан бирга жой олган.
Испания кубоги. 1/8 финал, 4 ва 11 январь
"Реал" - "Валенсия"
"Алькоркон" - "Эйбар"
"Депортиво" - "Вильярреал"
"Севилья" - "Атлетико"
-------------------------------
"Сельта" - "Кордова"
"Осасуна" - "Барселона"
"Реал Сосьедад" - "Лас-Пальмас"
"Алавес" - "Атлетик"
Испания кубоги финали 27 май куни ўтказилади.