Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Қордаги футболда термизликлар биринчи бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси, “Пахтакор” футбол клуби ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 декабрь куни “Пахтакор” марказий ўйингоҳида олий таълим муассасаларидаги талабалар ўртасида футбол бўйича “Камолот” кубоги” республика мусобақаси финал босқичи ўтказилди.

Жорий йилда мусобақанинг қуйи босқичларида 75 та олий таълим муассасасининг 335та факультетидан 5 минг нафардан ортиқ талабалар иштирок этди.

10-18 май кунлари ўтказилган турнирнинг ҳудудлараро минтақавий босқичи 5та ҳудудда (Урганч ва Нукус шаҳрида, Навоий, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида) ўтказилиб, улардан 8та жамоа (Урганч давлат университети, Самарқанд давлат университети, Термиз давлат университети, Андижон давлат университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети) республика босқичи йўлланмасини қўлга киритганди.

Жорий йилнинг 21-25 май кунлари “Пахтакор” футбол клубининг “Чилонзор” ўйингоҳида мусобақанинг гуруҳ босқичи ва 3-ўрин учун учрашувлари бўлиб ўтди.

“Камолот” кубоги” мусобақасининг финал ўйини 22 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясига тегишли бўлган сунъий қопламали футбол ўйингоҳида ўтказилди.

Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни Термиз давлат университети жамоаси, 2-ўринни Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси ҳамда 3-ўринни Урганч давлат университети жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларига “Камолот” кубоги” ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 12:22, 23.12.2016.
Ўқилди: 10521 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.