Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Реал"нинг 9 рекорди: Роналду уларни янгилай оладими?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду "Реал" таркибида 2009 йилдан буён тўп суради. Шу вақт оралиғида у кўплаб натижаларни, шахсий рекордларни қўлга киритишга улгурди. Яқинда у “Қироллик клуби” либосида “Олтин тўп”га энг кўп эга чиққан футболчига айланди.

Роналду мадридликлар сафида шунчалик кўп рекордларни қайд этдики, клуб миқёсида у янгиламаган рекорд қолмагандек таассурот уйғотади. Аммо ҳали янгилаши керак бўлган рекордлар ҳам бор экан. Криштиануни яна узоқ вақт тўп суришга ва натижаларини яхшилашига ундаши мумкин бўлган ушбу марраларни санаб ўтамиз.

Ла Лигиганинг энг яхши тўпурари

Роналду"Реал" тарихидаги тўпурарликни аллақачон ўзини килиб олган. Эндиги навбат Ла Лига тўпурарлиги учун баҳсга! Рекорд Лионел Мессига тегишли, ҳозирча унинг ҳисобида Испания чемпионатида 323 гол бор. Криштиануда эса — 270.

"Реал" таркибида Класикода энг кўп гол урган футболчи

“Қироллик клуби”нинг “Барселона”га қарши ўйинларида энг сермаҳсул ҳужумчиси Алфредо ди Стефано ҳисобланади, у каталонияликлар дарвозасини 18 бор ишғол қилган. Роналду ҳисобида ҳозирча 16 гол бор.

Испания Кубогида бир мавсумда урилган голлар сони бўйича

1960/61 йилги мавсумда Ференц Пушкаш Испания кубоги доирасида 14 бор рақибларини ранжитган. Роналдунинг Кубок баҳслари бир мавсумидаги энг яхши натижаси – 7 гол.

"Реал"нинг энг кекса голеадори

Роналду "Реал"да яна 10 йил тўп суришини таъкидлади. Бу унинг келажакда Пушкаш рекордини янгилаши мумкинлигини билдиради. Ференц Пушкаш 38 ёшу, 233 кунлигида “Севилья” дарвозасини ишғол қилган. 1965 йилнинг ноябрида урилган ушбу гол орқали у ҳанузгача “Реал” таркибида гол киритган энг кекса футболчи бўлиб турибди.

"Реал" энг кекса футболчиси

"Севилья"га қарши кечган ўша ўйин Пушкаш учун "Реал" либосидаги сўнгги баҳс бўлган. Ундан кейин ҳали ҳеч бир футболчи 38 ёшу, 233 кунлигида "Реал" таркибида майдонга тушмаган.

"Реал"нинг энг тезкор голи муаллифи

1994 йили "Севилья"га қарши баҳсда "Реал" 12 сониядаёқ ҳисобни очганди. Жамоа тарихидаги энг тезкор ўша гол муаллифи чилилик Иван Саморано ҳисобланади.

"Реал" таркибида энг кўп ўйин

Қаймоқранглилар либосида энг кўп майдонга тушиш рекорди жамоанинг афсонавий ҳужумчиси – Раулга тегишли. Роналдуга бу рекордни янгилаш жуда қийин бўлади.

Айни пайтда португалиялик ҳисобида 366 ўйин бор, Раулда эса улар сони – 741та!

Роналду ҳисобида ЕЧЛдаги баҳслар сони юздан ошади, аммо уларнинг фақат 81тасини “Реал” таркибида ўтказган. Бу бўйича клуб рекорди 152 ўйин билан Икер Касильясга кегишли.

“Реал” таркибида энг кўп ўйин ўтказган легионер

Роберто Карлос 11 йил мобайнида "Реал" таркибида Испания чемпионатининг 370 учрашувида майдонга тушган. Испаниялик ҳисобланмаган бошқа бирор футболчи мадридликлар сафида бунча кўп ўйин ўтказмаган. Роналду ҳисобида ҳозирча 248 учрашув бор.

Лутфулло Турсунов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:02, 24.12.2016.
Ўқилди: 21771 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3596]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2737]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1951]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1828]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1769]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1497]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1497]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1403]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1384]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1262]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.