«Милан» ҳужумчиси Луис Адриано январда жамоасини тарк этади.
Webcalcio хабарига кўра, бразилиялик футболчи Москванинг «Спартак» клубига ўтади.
«Милан» футболчи учун 4 млн евро олади. «Спартак» унга йилига 4,5 млн евро маош тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Адриано «Милан»га 2015 йилда 8 млн евро эвазига «Шахтёр»дан келган эди.
Футболчи жамоаси таркибида 1,5 йил ичида 36 ўйин ўтказиб, 6та гол урди.