Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ОФК коэффициентлар жадвалини ҳисоблаш тартибини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси коэффициентлар жадвалини ҳисоблаш тартибига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали маълумот бериб ўтди.

Биринчидан, ОФКнинг техник жадвалида клублар ва терма жамоалар тўплайдиган баллар нисбати 70/30дан 90/10га ўзгарди. Яъни клублар жамғарадиган очколарнинг салмоғи оширилди.

Иккинчидан, ОФК илк марта клубларнинг саралаш плей-офф босқичидаги натижаларини инобатга оладиган бўлди. УЕФАдан фарқли равишда, бу саралашдаги баллар алоҳида ҳисобланади. Плей-оффдаги иштирок учун ҳар бир жамоа 0,3 балл (ОФК кубоги — 0,1) олади. Ғалаба учун ҳам 0,3 балл (ОФК кубоги — 0,1) берилади. Дуранг ёки пенальтилар сериясидаги ғалаба учун — 0,15 балл (ОФК кубоги — 0,05).

Буни мисол ёрдамида тушунтирадиган бўлсак, Ўзбекистон 2017 йилги ОЧЛда 3та клуб билан иштирок этади. Иккита жамоамиз ўз иштирокини саралашдан бошласа, бир клубимиз тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида қатнашади. Дейлик, бир жамоамиз ўз иштирокини саралашда якунлаб, иккинчиси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Масалан, "Х" жамоа саралашда ғалаба қозонди ва бунинг учун 0,6 балл олди, "Y" жамоа эса илк ўйиндаёқ ютқазди ва 0,3 баллга эга бўлди. Шундан кейин, гуруҳ босқичида иштирок этган "Х" 6 очко тўплади. Гуруҳдан тўғридан-тўғри қатнашган "Z" 7 очко жамғарди дейлик. Бунда бир мамлакат жамоаларининг гуруҳ босқичидаги ўртача бали ҳисобланса, саралаш босқичидаги баллар умумлаштирилади ҳамда иккала очколар бир-бирига қўшилади.

Саралаш босқичи учун: 0,6+0,3=0,9
Гуруҳ босқичи учун: (6+7)/2=6,5
Жами: 0,9+6,5=7,4

Сал мураккаброқ ҳисоб-китоб, лекин шундай қилинса, адолатлироқ бўлади.

Учинчидан, 2017 йилнинг ноябрь ойида юзага келган коэффициентлар жадвали орқали ОФК 2019-2020 йилги мавсумлар учун квоталарни тақсимлайди.

ОФКнинг янги тизими ва ФИФАнинг декабрь ойидаги рейтинги асосида шакллантирилган ҳозирги кундаги жадвалга назар ташласак, Ўзбекистон Ғарб минтақасида 5-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатимиз 4-ўриндаги Эрондан 13,5 баллга ортда қолмоқда. 2019-2020 йилги мавсумлар учун ОЧЛдаги квоталаримиз сонини ошириш учун ана шу фарқни йўққа чиқаришимиз керак бўлади.

ОФК коэффициентлар жадвали (Ғарб минтақаси)
1. БАА — 90,000 + 6.658 = 96,658
2. Қатар — 75,839 + 5.049 = 80,889
3. Саудия Арабистони — 64,4354 + 7.432 = 71,867
4. Эрон — 49,395 + 10.000 = 59,395
5. Ўзбекистон — 38,918 + 6.916 = 45.834

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:24, 26.12.2016.
Ўқилди: 15455 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.