Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

10та супержасорат ёки Европа лигаси қаҳрамонлари

Баҳо:
+ | -

Европа Лигаси ҳам худди «ака»си - ЧЛ каби қишки танаффусга чиққанини яхши биласиз. Энди турнир февралда асосий турнирнинг гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган клублар аралашувида давом эттирилади. Табиийки, ЕЛда ҳам ўз қаҳрамонлари бор. Демак, «кўҳна қитъа»да иккинчи ўринда турувчи мусобақанинг гуруҳ раундида кимлар қандай супержасорат кўрсатишганига қизиқсангиз, қуйидаги фотогалереяга нигоҳ қаданг.

Виктор ЖУЛИАНО («Зенит»).

Суперсалоҳияти: «Гол+пас» тизимида энг яхши кўрсаткич - 11та самарали ҳаракат. Жулиано ўз жамоасининг нақ 65 фоиз голида бевосита иштирок этди.

Ральф ФЕРМАНН («Шальке»).

Суперсалоҳияти: «қуруқ» ўйинлар коллекционери. «Шальке» дарвозабони ЕЛ гуруҳ босқичидаги 6та ўйиндан 5тасида майдонга тушиб, атиги 1та гол қўйиб юборди. Хуллас, 4та учрашувда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Мауро САРАТЕ («Фиорентина»).

Суперсалоҳияти: 15 дақиқада 1та гол! Сарате атиги бир марта майдонга тушди, шунда ҳам «Қорабоғ»га қарши уй учрашуви тугашига ярим соат қолганида. Муҳими, шу вақт оралиғида жарима майдони ташқарисидан йўллаган 2та ажойиб зарбаси билан 2та гол урди.

Ариц АДУРИС («Атлетик»).

Суперсалоҳияти: 1та ўйинда 5та гол. Адурис ўзгача ҳужумчи. Мана, 35 ёшида илк марта Испания термаси «заявка»сидан жой олиб, Евро-2016да қатнашган фахрий «Генк» дарвозасини нақ 5 марта ишғол қилиб, ҳисоб 5:3 бўлишини таъминлади. Умуман, Бильбао клубининг турнирдаги жами голларидан 60 фоизи айнан Адурис номига ёзилди.

Гийом ОАРО («Янг Бойз»).

Суперсалоҳияти: ўз жамоасининг 71 фоиз голи. Ҳа, Адуриснинг 60 фоизлик кўрсаткичи рекорд эмас. Француз Гийом Оаро «Янг Бойз»нинг 7та голидан 5тасига муаллифлик қилди. Бу айнан 71 фоизга тенгдир. Бироқ Оаро урган голлар швейцарияликларнинг «плей-офф»га чиқишлари учун камлик қилди.

Максим МАЛИШЕВ («Шахтёр»).

Суперсалоҳияти: аниқ узатмалар устаси. «Шахтёр» хавбеки 3та ўйинда тўлиқ вақт тўп сурди, яна шунчасида захирадан майдонга тушди ва аниқ тўп узатиш бобида 94,4 фоизлик натижа қайд этди. Бу ЕЛда камида 2та ўйин ўтказган футболчилар учун энг юқори кўрсаткичдир.

Леон БЭЙЛИ («Генк»).

Суперсалоҳияти: ЕЛнинг бош иқтидори. Ямайкалик 19 ёшли вингер гуруҳ баҳсларида 4та гол урди. Квалификацион раундларни ҳам ҳисобга олганда - 7та. Қолаверса, у битта ўйинда ўртача ҳисобда 5,2 марта зарба йўллаб, турнирнинг энг юқори натижасини қайд этди.

Жермейн ЛЕНС («Фенербахче»).

Суперсалоҳияти: дриблинг. «Фенербахче» вакили ажойиб техник салоҳиятини намойиш қилди. Яъни у 1та ўйинда ўртача ҳисобда 4,7 марта муваффақиятли алдаб ўтиш ҳаракатини амалга оширди.

Вильфред НДИДИ («Генк»).

Суперсалоҳияти: тўпни тортиб олиш. «Генк» ихтиёрида иқтидорли йигитлар кўп. Леон Бэйли каби энди 19 ёшга тўлган нигериялик Ндиди эртами-кеч «девор» лақабини олса керак. Африкалик йигитча ЕЛ доирасидаги ҳар бир баҳсда рақиблардан ўртача ҳисобда 6,8 марта тўпни тортиб олишга эришди. Айтганча, «Лестер» уни қишдаёқ харид қилмоқчи. Масала баҳоси - 16 миллион фунт.

Франческо ТОТТИ («Рома»).

Суперсалоҳияти: қаримаслик. «Император» Франческо Тотти - чинакам ас! Қаранг, у 40 ёшга тўлганига парво қилмай, ЕЛ гуруҳ босқичида 4та гол ҳаммуаллифига айланди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:07, 27.12.2016.
Ўқилди: 6376 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.