Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ҳасанбой Дўсматов — 2016 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугаётган йил сарҳисобини ўтказди.

Рио-де-Жанейрода Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонда йилнинг яхши спортчиси деб тан олинди. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги пойтахтдаги «Саёҳат» меҳмонхонасида маданият ва спорт вакилларини тақдирлади.

Бокс бўйича миллий терма жамоа аъзоси Ҳасанбой Дўсматов «Йилнинг энг яхши спортчиси» номинациясида ғолиб бўлди, деб хабар қилинди «Газета.uz"га. унга махсус диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилди.

«Кўплар карьерамда бундай муваффақиятли йилдан сўнг менинг олға интилишга иштиёғимни йўқотиб қўйишим ҳақида ўйлаши мумкин. Мен эндигина 23 ёшга кирдим, янада кучайишда давом этаман ва умид қиламанки, ўз мамлакатим учун кўпроқ медалларни қўлга киритаман. Биринчи навбатда бу медаллар жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлариники бўлади. Ишонч билан айта оламанки, олдинда бизни янада йирикроқ ғалабалар ва муваффақиятлар кутмоқда», — деди Ҳасанбой Дўсматов.

AIBA Pro Boxing версияси бўйича жаҳон чемпиони Хуршид Тожибоев «Энг фаол спортчи» деб топилди. Миллий Олимпия қўмитаси Президенти Мираброр Усмонов «Спорт соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун» номинациясида мукофотга эга бўлди.

Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори Атхам Юнусов, Спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори Искандар Жўраев, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директор ўринбосари Акрамжон Низомитдинов ва Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби йўриқчи-услубчисим Амир Саъдуллоев «Спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун» рағбатлантирилди. 

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 22:01, 28.12.2016.
Ўқилди: 6846 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.