Чезаре Пранделли «Валенсия» бош мураббийи лавозимини тарк этди.
Италиялик мутахассиснинг вакиллари шартномани бекор қилиш ҳақида музокара олиб бормоқда.
Пранделли «Валенсия»да бор йўғи уч ой ишлади. У октябрь ойида жамоани қўлга олган ва 2018 йил ёзигача ишлаши лозим эди.
Пранделли қўл остида «Валенсия» бор йўғи 1 ўйинда ғалаба қозонди. Айни пайтда жамоа 17-ўринда бормоқда ва Сегундага тушиб кетиш хавфи остида турибди.