"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович жамоадоши Генрих Мхитаряннинг "Сандерленд" дарвозасига урган голи ҳақида фикр билдирди.
"Сиза яхши шогирд бўлса, сиз унга доим ниманидир ўргатасиз. Бу Мики билан муносабатимиз ҳақида. У ибра-кдабрани яхши ўрганганлигини жуда яхши намойиш этди, шунинг учун ундан хурсандман. У гол урганда ҳаммадан кўпроқ қувониб сакрадим.
Бундай голлар урганингдан қандай қувонч ҳис қилишни жуда яхши биламан. Ҳакам бу вазиятда офссайд белгиламагани жуда яхши бўлди. Бундай голлар ҳисобга олиниши керак", - дейди Иброҳимович.