«Реал» клубини январь ойида жудаям тиғиз тақвим кутмоқда.
«Қироллик клуби» 25 куни ичида 8та ўйин ёки ҳар уч кунда бир ўйин ўтказиши мумкин.
4 январь куни «Реал» ўз майдонида, Испания кубогининг нимчоракфиналида «Севилья»ни қабул қилади. 7 январь куни эса Примера доирасида «Гранада» билан ўйнайди. 12 январь куни Испания кубоги нимчоракфиналининг жавоб ўйинида «Севилья» меҳмони бўлади. Уч кун ўтгач эса яна шу жамоа билан Примера доирасида баҳслашади. 21 ва 29 январь кунлари «Реал» «Малага» ва «Реал Сосьедад»ни қабул қилади. Агар клуб Испания кубогининг кейинги босқичига чиқса, у ҳолда 18 ва 25 январь кунлари чоракфинал баҳсларини ўтказиши керак бўлади.
4 январь – ўз майдонида - Испания кубоги 1/8 финал - «Севилья»
7 январь – ўз майдонида - Примера - «Гранада»
12 январь – сафарда - Испания кубоги 1/8 финал - «Севилья»
15 январь – сафарда – Примера - «Севилья»
18 январь – Испания кубоги 1/4 финал
21 январь – ўз майдонида - Примера - «Малага»
25 январь – Испания кубоги 1/4 финал
29 январь – ўз майдонида – Примера - «Реал Сосьедад»