«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Миср телевидениесига интервью берганида, бошқалардан андоза олмаслигини айтди.
«Мен ҳеч кимдан андоза олмайман. Футболчи ўз услубига эга бўлиши керак.
Суюмли футболчиларим? Улар кўпчилик, алоҳида бирини ажратиб кўрсатолмайман.
Мени билмайдиган одамлар ҳақиқатдан йироқ бўлган нарсалар ҳақида гапиришади. Аммо бу мен учун муаммо эмас. Мен яхши кўрадиган инсонлар эса мени ҳам чин дилдан яхши кўришади, чунки қандай инсон эканимни билишади» - деди Роналду.