«Реал» ва Германия терма жамоасининг яримҳимоячиси Тони Кроос янги йил ҳазили билан интернетда шов-шувга сабаб бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи мухлисларни янги йил билан табриклаб, ЖЧ-2014 яримфиналидан ўрин олган Бразилия – Германия (1:7) ўйинини эсга олганди.
Крооснинг «Реал» клубидаги жамоадоши, Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Марсело унинг ҳазилига зудлик билан жавоб қайтарди ва ЖЧ-2002 финалидаги Бразилия – Германия (2:0) ўйинини эслатди.
«Ҳаммани янги йил билан табриклайман, бир-биримизни ҳурмат қилайлик» деб ёзди Марсело.