УЗРEПОРТ ТВ Англия Премер-лигаси ўйинлари трансляциясини давом эттиради.
Бугун 2 январ куни футбол мухлислари Премер-лиганинг учта ўйинини томоша қилишлари мумкин. Жумладан, соат 17:30да "Мидлсбро" - "Лестер" учрашуви бўлиб ўтади.
20:00да эса "Ливерпул" клуби "Сандерленд" меҳмони бўлади.
Соат 22:15да эса "Вест Хэм" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" жамоасини қабул қилади.
Эртага 3 январ куни тунги соат 00:45да "Борнмут" жамоаси "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради.
4 январ куни соат 01:00да турнинг марказий ўйинида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро тўқнаш келишади.
Юқоридаги барча ўйинлар УЗРEПОРТ ТВ телеканалида "жонли" эфирда намойиш қилинади.