Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ловчев: «Краснодар» Аҳмедовни олиб қоламан деб жон куйдириб ҳаракат ҳам қилмади

Баҳо:
+ | -

Россиялик футбол мутахассиси Евгений Ловчев «Советский спорт» нашрида Россия премьер-лигаси билан боғлиқ ўзгаришлар ва трансферларга эътибор қаратди.

Ўз навбатида Ловчев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг «Краснодар»ни тарк этиши борасида ҳам фикр билдирди.

«Яхши трансфер. Албатта, Аҳмедов Халк эмас. Шу боисдан ҳам хитойликлар «Краснодар» учун катта пул тўлагани йўқ. Одил ўз вақтида Осиёнинг энг яхши футболчиларидан бири эди. Мен уни Ўзбекистон терма жамоаси сафида узоқдан урган голини жуда яхши эслаб қолганман.

Ўйлашимча, Аҳмедов «Краснодар»да зерикиб қолганди. Мана шундай бир пайтда Хитойдан таклиф тушиб қолди. Футболчига пул беришди, клубга тўлашди. Қарабсизки, ҳамма манфаатдор. Боз устига «Краснодар»нинг ўзи ҳам Аҳмедовни олиб қолиш учун зўр бериб ҳаракат ҳам қилмади. Чунки жамоада унинг позициясида ўйнай оладиган футболчилар етарли» - деди Евгений Ловчев.

Маълумот учун, 2017 йилги мавсумдан бошлаб Одидл Аҳмедов фаолиятини Хитойнинг «Шанхай SIPG» футбол клубида давом эттиради. Португалиялик Андре Виллаш-Боаш устозлик қиладиган жамоа сафида Халк, Оскар каби Бразилия миллий терма жамоаси аъзолари тўп суради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:25, 02.01.2017.
Ўқилди: 9175 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.