«Рома» ҳимоячиси Томас Вермален яна жароҳат олди.
Футболчи машғулот пайтида оёғидан лат еган. Унинг жароҳатини қанчалик жиддийлиги тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.
Бельгиялик футболчи «Рома» клубига ёзда келган эди. Шундан буён у турли жароҳатлар туфайли мавсумни катта қисмини ўтказиб юборган ва бор йўғи уч ўйинда майдонга тушган.