«Сток Сити» ҳужумчиси Вилфрид Бони Хитой чемпионатида ўйнашдан бош тортди.
The Sun хабарига кўра, ивуарлик футболчи «кулоллар»нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотганди. Аммо у жамоасини тарк этишни истамади ва Африка кубогидан қайтиб келгач, асосий таркиб учун курашишини маълум қилди.