Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

"Олмалиқ" иккинчи йиғинни бошлади

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ" клубининг янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги иккинчи йиғини бошланди.

Бугунги машғулотларда 19 нафар футболчи иштирок этди. Декабрь ойида ўтказилган илк йиғин якунида бир қатор футболчиларга жавоб берилганди. Таркиб ўзгаришлари бу йиғин арафасида ҳам давом этди. Дониёр Исмоилов Бекободнинг "Металлург" жамоасига ўтган бўлса, қозоғистонлик Темирлан Ерлановга жавоб берилди. Жамоа сафига жароҳатдан фориғ бўлган Роман Абдулов, ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев ҳамда "Навбаҳор"дан Қаҳрамон Муҳамеджонов қўшилишди.

2016 йил мавсумида жамоа шарафини ҳимоя қилган Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Евгений Гоголь, Саидкомил Акбаров, Ойбек Нурбоев, Ҳасан Асқаров, Суннатилла Абдуллажонов, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Отабек Валижонов, Арслонмурод Омонов, Яҳё Рўзиев, Мўйдин Мамазулумовларнинг шартномаси якунига етди. Ўтган йиллар давомида "Олмалиқ" таркибида фаолият юритган футболчилар жамоа раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдиради ва уларнинг келгуси ишларида омад тилайди.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 13:13, 05.01.2017.
Ўқилди: 3724 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.