Франция чемпионатидан ўрин олган «Метц» - «Лион» ўйинида маҳаллий мухлислар рақиб дарвозабонига қарата петарда отишганди.
Натижада, петардалардан бири дарвозабонга тегиб портлаган ва у жароҳат олган эди. Бош ҳакам эса ўйинни 29-дақиқада тўхтатишга мажбур бўлганди.
Франция футбол лигасининг тартиб-интизом қўмитаси бу можарони кўриб чиқди ва «Метц» клубини 2 очкодан маҳрум қилди. Бундан ташқари, ушбу ўйин 1-дақиқадан бошлаб қайта ўйналадиган, унга мухлислар киритилмайдиган бўлди.
Ўйиннинг санаси кейинроқ маълум қилинади.