Португалия терма жамоасининг яримҳимоячиси Рикарду Карвальо фаолиятини Хитой чемпионатидан давом эттиради.
38 ёшли футболчи «Шанхай СИПГ» клуби билан шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, клубни Карвальонинг ватандоши Андре Виллаш-Боаш бошқариб келмоқда. Жамоада Ҳалк, Оскар, Элкесон ва Одил Аҳмедов ҳам тўп суради.