ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига «Барселона» футболчилари - Лионель Месси, Херард Пике, Андрес Иньеста ва Луис Суарес бормайди.
Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, футболчилар Испания кубогининг нимчоракфиналидан ўрин олган «Атлетик» (12 январь) клубига қарши жавоб ўйинига яхшироқ тайёргарлик кўриш учун клуб қароргоҳида қолишган. Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда «Атлетик» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
«Пайшанба куни ўтказиладиган ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўриш учун клуб футболчиларни Цюрихга қўйиб юборишни лозим топмади.
«Барселона» вазиятни тўғри тушунган ФИФА ташкилоти ва президенти Жанни Инфантинога миннатдорчилик билдиради» - дейилади хабарда.
«Барселона» - «Атлетик» ўйини 12 январь куни соат 01:15 да бошланади.