«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти 2017 йил ёзида шартномаси ниҳоясига етаётган ҳимоячи Хольгер Бадштуберни бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Агар у ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоани тарк этишни истаса, уни 6 ойга ижарага беришимиз мумкин. Биз буни Хольгер билан муҳокама қилиб оламиз. Аммо у сотилмайди, бу аниқ. Биз Бадштубер билан шартномани узайтирамиз. Агар у ўйнамоқчи бўлса, ижарага кетади» - деди Анчелотти Sky Sports хабарида.